Fitrat Uz

O'zbekiston Musulmonlari idorasi Toshkent viloyati vakilligi www.fitrat.uz veb sayti rasmiy sahifasi

26/06/2024

#Видео

Ҳаж ибодати ҳақида
«ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон

26/06/2024

Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза)

26/06/2024

#Видео

ЗИКРГА БЕҲУРМАТЛИК ҚИЛМАНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

25/06/2024

#Видео #Маъруза

МЎМИНЛАРНИ ҚУРЪОНДАГИ СИФАТИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Photos from Fitrat Uz's post 23/06/2024

ВИЛОЯТ ҲОЖИЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ КАРВОНИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ

Бу йил Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд киши Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этди. Улар орасида Тошкент вилояти ҳожилари ҳам бор.

Тошкентдан Мадинаи мунаввар шаҳрига келган зиёратчилар Равзаи шарифни зиёрат қилишди. "Қубо" масжиди, Уҳуд шаҳидлари қабристонига борган юртдошларимиз бир олам таассурот билан қайтишди.

Эгниларига оппоқ эҳромларни кийиб "Зулҳулайфа"га ошиққан зиёратчилар у ерга етиб боргач, икки ракат намоз ўқиб, ниятлар қилиб, "Лаббайкаллоҳумма лаббайк..." дея талбия айтганча Маккаи мукаррамага келишди. Умра амалларини бажаришиб, эҳромдан чиқишиб, меҳмонхонада ҳаж кунларини кутишди.

Зулҳижжанинг еттинчи куни кечки пайт ҳамма Мино водийсига кўчишди. Сўнгра Арафа куни тонг саҳар Арафотда жамланишди. Кейин Муздалифага келишди.

Қурбон ҳайитин куни барча зиёратчилар яна Мино водийсидига чодирларга қайтиб, Катта ъақабага тоишш отишди. Қурбонликлар сўйилгани эълон қилингач, ҳамма сочларини олиб эҳромдан чиқди.

Тавофи ифоза қилингач, яна Мино водийсига қайтиб, Зулҳижжанинг 11 ва 12 кунлари заволдан сўнг учала шайтонга тош отилди.

Шу билан ҳаж арконлари тугаб, барча ҳожилар меҳмонхоналарга жойлашди. Ватанга қайтиш арафасида ҳажнинг вожиб амали бўлган Видолашув тавофини адо этган ҳожилар бирин-кетин юртга қайтишмоқда.
Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки карвони она-Ватанимизга соғ-саломат етиб келишди.

Уларни Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва бошқалар кутиб олишди.

Ватанга қайтган ҳар бир ҳожи муқаддас заминда Аллоҳ таолога берган ваъдаси "Лаббайкаллоҳумма лаббайк"ка бутун умр содиқ қолиши зарур. Эндиликда улар маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлиб, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг маърифатли бўлиб улғайишига ҳисса қўшиш, бир сўз билан айтганда, қаерда хайрли иш бўлса, ҳожилар ўша ерда ҳозир бўлиши керак.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

20/06/2024

Зикр (21-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Photos from Fitrat Uz's post 20/06/2024

ХАЙРЛИ ИШГА ХАЙРИХОҲ ҲОМИЙЛАР

Таълим ва тарбия ҳар бир миллатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шу боис ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш катталар зиммасидаги долзарб масаладир.

Кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент туманидаги 7-умум таълим мактабига ташриф буюрди.

Ёзги таътил даврида ҳомийларни жалб қилган ҳолда мазкур мактабнинг биносини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Иншоаллоҳ, 2024-2025 таълим йили бошлангунга қадар мактаб биноси гўзал қиёфа касб этиб, ёшларга зарур шароитлар яратилади.

Жасурбек домла ва нуроний отахонлар ҳомийлар ҳаққига хайрли дуолар қилишди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Photos from Fitrat Uz's post 16/06/2024

«Зангиота» жоме масжидида Қурбон ҳайити шукуҳи

15/06/2024

ИСЛОМДА УСТОЗНИНГ ЎРНИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

14/06/2024

ИЛМ АТО ЭТИЛГАН ЗОТЛАР БИЛАН ИЛМ АТО ЭТИЛМАГАН ЗОТЛАР ТEНГ БЎЛАДИМИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

13/06/2024

Қуръон қироатининг нозик сирлари (20-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Photos from Fitrat Uz's post 13/06/2024

"Холмуҳаммад ота" жоме масжидининг янги биноси.

Photos from Fitrat Uz's post 13/06/2024

"Холмуҳаммад ота" масжидида қисқа электр туташуви оқибатида ёнғин келиб чиқиб, масжид яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.

Photos from Fitrat Uz's post 13/06/2024

Хушхабар

«ХОЛМУҲАММАД ОТА» МАСЖИДИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛИ

Масжид – Аллоҳнинг байти. Бу масканни ҳар қанча обод қилсак – ярашади. Бугун юртимизда янгидан бунёд этилаётган, қайта қурилаётган масжидларни кўриб, бу хайрли ишларга ҳисса қўшаётган саховатпеша ҳомийларнинг ҳаққига хайрли дуолар қиламиз.

Қурбон ҳайитига саноқли кунлар қолганда Тошкент тумани "Холмуҳаммад ота" жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туман имомлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

2022 йил 10 июнь куни "Холмуҳаммад ота" масжидида қисқа электр туташуви оқибатида ёнғин келиб чиқиб, масжид яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.

2022 йил 1 ноябрь куни масжид қурилишига киришилган эди. Икки йилдан кўпроқ муддат мобайнида 36 сотих ерда жоменинг янги биноси қад ростлади. Бу масканда 1,2 минг киши бемалол ибодат қила олади.

Ўттиз кишилик таҳоратхонада намозхонлар покланиб олишлари мумкин. Автотураргоҳда ҳам 50-60 та машинага мўлжалланган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар» (Тавба сураси, 18-оят).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло мазкур оятда масжидларни обод қилувчиларнинг мўмин эканлигига гувоҳлик бермоқда. Ҳадиси шарифда: “Агар масжидга доимий қатнашни одат қилган кишини кўрсангиз, унинг мўминлигига гувоҳлик беринг”, дейилган» (Имом Термизий ривояти).

Байтуллоҳ ободлигига ҳисса қўшган барча юртдошларимизни Аллоҳ азза ва жалла улуғ мукофотлар билан сийласин.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

12/06/2024

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:15
🟠Сирдарё 05:15
🟢Жиззах 05:15
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:20
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:25
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

11/06/2024

БИЗНИ АЛЛОҲ НИМА УЧУН ЯРАТДИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

07/06/2024

ЭНГ КАТТА ЖИҲОД

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

04/06/2024

ҚИЁМАТ КУНИ УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙДИК?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

02/06/2024

НАФСИМ НИМА ДЕЙДИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

31/05/2024

ЗУЛМНИНГ ТУРЛАРИДАН БИРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

30/05/2024

ҲАҚЛАР ҲАҚДОРГА ОЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

30/05/2024

Ҳажнинг нозик сирлари

(18-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан.

27/05/2024

ҲАСАД ВА ТАҚВО

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Photos from Fitrat Uz's post 25/05/2024

Ҳаж–2024

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАДИНА ШАҲРИДА

Хабар қилганимиздек, юртимиз зиёартчиларининг дастлабки карвони айни кунларда Мадинаи мунавварада бўлиб туришибди. Улар куни кеча Масжиди Набавийда жума намозини адо этдилар.

Бугун Тошкент вилоятидан ҳам бир гуруҳ зиёратчилар Уҳуд тоғига, "Қубо" масжидига, йўл-йўлакай "Икки қибла" масжидига зиёрат уюштирдилар.

Бўлажак ҳожиларга малакали гуруҳ раҳбарлари Уҳуд тарихи ва бошқа муборак масканлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб боришяпти.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари зиёратчиларимиз билан учрашиб, уларга мавъизалар қилиб бердилар.

Юртдошларимиз яратилан шарт-шароитлардан мамнун.
Зиёратлар асносида юртдошларимиз Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровнлигини, тинчлигимиз абадий бўлишини Яратгандан сўраб дуолар қилдилар.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

24/05/2024

#Видео

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Photos from Fitrat Uz's post 24/05/2024

Ташриф

ОБОД БЎЛАЁТИР ҲАР БИТТА МАСЖИД

Сўнгги йилларда юртимиз тараққиётига монанд тарзда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишлар, айниқса, қайтадан қад ростлаётган муҳташам масжидлар ҳудудлар кўркига кўрк бўлиб қўшилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов жума намозига Бўстонлиқ туманидаги «Хўжакент» жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга «Пайғамбаримиз яхши кўрган амаллар» мавзусида мавъиза қилиб берди.

* * *

Жума намозидан сўнг Жасурбек домла жамоатга Бўстонлиқ тумани бош имом-хатиби ҳамда «Хўжакент» масжиди имоми этиб тайинланган Мурод домла Шохўжаевни жамоатга таништирди.

* * *

Ташриф асносида айнан «Хўжакент» масжидида туман имом-хатиблари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда имомлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, масжидларда намозхонларга зарур шарт-шароитларни яратиш, маҳаллабай ишлашни тизимли йўлга қўйиш, оилаларга кириб бориш, адашиб турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолиб қилмишидан чин пушаймон ҳолда қатъий тузалиш йўлига ўтган фуқароларга исломнинг соф моҳияти ва таълимотини етказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Хайрли дуолар билан ташриф ва тадбир ўз ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Photos from Fitrat Uz's post 23/05/2024

«Ҳаж – 2024»

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинки, сўнгги йилларда юртимиздан Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатларини адо этишга кенг йўллар очилди.

Авваллари ҳаж квотаси 5 200 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу рақам 7 200 тани, 2022 йилда эса 12 000 тага етди.
Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 та этиб белгиланди.

Бугун Тошкент вилоятидан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳажга кетишаётган юртдошларимизни кузатиб дуолар қилдилар. Зиёратчилар дастлаб Мадина мунавварада, сўнгра, Маккаи мукаррамада бўлишиб, ҳаж арконларини тўлиқ ва мукаммал этишади.

Ҳажга бориш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Айниқса, барча шарт-шароитга эга ҳолатда ҳаж арконларини адо этиш чинакам саодатдир.

Бу йил Тошкент вилоятидан жами мингдан зиёд киши ҳаж ибодатларини адо этади, иншоаллоҳ.

Тошкент вилояти зиёратчиларини кузатиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилар чиқишди.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилсин. Эсон-омон Мадинави мунаввара ва Маккаи мукаррамага етиб олиб, ҳаж арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишларни Аллоҳ таоло насиб айласин.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пулман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “аl-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma аl-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed аl-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Photos from Fitrat Uz's post 22/05/2024

ЎЗГАГА КЎМАК БЕРИШ КАТТА САВОБ

Одамнинг тафтини одам олади, деган гап бор. Ҳақиқатан, яхши одамга сизни ўйлантираётган масала юзасидан мурожаат қилсангиз, у сизга тўғри йўл-йўриқ кўрсатади, тавсилар беради.

Ҳадиси шарифда: «Ким бир мўминдан бу дунёнинг ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади", дейилган (Имом Муслим ривояти).

Набий алайҳиссаломнинг ана шу пурҳикмат сўзларига мувофиқ бугун, 22 май куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни илиқ кутиб олиб, уларга зарур кўмаклар беришди.

Мурожаатлари ортида эзгу илинжлар билан келган фуқаролар вакиллик мутасаддиларидан мамнун бўлиб, мурожаатлари бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар олганидан шодланишди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Want your place of worship to be the top-listed Place Of Worship in Urtaaul?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Videos (show all)

#Видео Ҳаж ибодати ҳақида«ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон
#Руҳий_тарбияЗикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза)
#ВидеоЗИКРГА БЕҲУРМАТЛИК ҚИЛМАНГ!Жасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
#Видео #МаърузаМЎМИНЛАРНИ ҚУРЪОНДАГИ СИФАТИЖасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
Зикр (21-маъруза)«Руҳий тарбия» китобидан.
ИСЛОМДА УСТОЗНИНГ ЎРНИЖасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
ИЛМ АТО ЭТИЛГАН ЗОТЛАР БИЛАН ИЛМ АТО ЭТИЛМАГАН ЗОТЛАР ТEНГ БЎЛАДИМИ?Жасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
Қуръон қироатининг нозик сирлари (20-маъруза)«Руҳий тарбия» китобидан.
БИЗНИ АЛЛОҲ НИМА УЧУН ЯРАТДИ?Жасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
ЭНГ КАТТА ЖИҲОДЖасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
ҚИЁМАТ КУНИ УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙДИК?Жасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби
НАФСИМ НИМА ДЕЙДИ?Жасурбек домла РауповТошкент вилояти бош имом-хатиби

Telephone

Address

O'zbekiston
Urtaaul
100000