Kazizov.com

Kazizov.com

Bitcoin Trading, Online advertisements, Bitcoin Investment.

09/01/2024
09/01/2024
Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи адолатли суд томонидан кафолатланади – Мирзиёев 16/11/2022

Haqiqat !!!! Yangi Uzbekiston !!!!

Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи адолатли суд томонидан кафолатланади – Мирзиёев Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи адолатли суд томонидан кафолатланади – Мирзиёев

21/10/2022
21/10/2022
21/10/2022
08/10/2022
08/10/2022
08/10/2022
08/10/2022
09/04/2021

China ...

09/04/2021

!!!!!!!!!!!!

09/04/2021

An Art.....

09/04/2021

Amazing...

09/04/2021

Flowers from Mongolia !!!!

09/04/2021

SSSR.....

09/04/2021

!!!!!!!!!!!!!!

Photos from Kazizov.com's post 11/02/2021

!!!!

OK.RU 09/12/2020

Нега газ бермасликларини биласизми чунки ис газидан ўлишимизни исташмайди.
Ток уриб ўлдирмаслиги учун чироқни беришмайди.
Ёрилиб ўлмаслигимиз учун ойликлар кам.
Телефондан кўп гаплашиш зарарлиги учун связ яхшимас.
Ҳар хил видеолар кўриб миямиз айнимаслиги учун ИНТЕРНЕТ секин ишлайди.
Пулимиз кўпайиб ҳаловатимиз йўқолмаслиги учун ҳар хил солиқлар ташкил қилинган.
Aвтоҳалокатлар сони кам бўлиши учун машиналар нархи қиммат. www.ok.ru

Ҳаммаси бизнинг фойдамиз учун аслида, ношукрлик килаверманглар.

OK.RU Развлекательная социальная сеть – общение с друзьями, фото и видео, фильмы и сериалы, музыка, игры, группы по интересам.

09/12/2020

Ака ва сингил (Бўлган воқеа)

Мен у пайтлари ёш эдим. Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8-синфда ўқир эди. Мен номард эса....

Ўша куни ўқишдан эртароқ келдим. Уйимиз 8-қават эди. Лифтда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб ўзимни тер босарди. Ҳуддики, нимадир содир бўладигандай...

Уйга кирдим. Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргойи қилаётгани қулоғимга чалинди. У менинг хонамда қайсидир қўшиқни айтиб нимадир қиларди. Эшикдан мўраладим. Синглим ойна олдида ойнага нималардир ёзар эди. Мен жаҳлим чиқиб, ўзимни бошқара олмай

- Нима қиляпсан? - деб бақирганим ёдимда. синглим бир қалқиб тушдида, ўзини бошқара олмай пастга қулади...

4-кун. Бугун синглимнинг сўнгги манзилига кузатгач илк бор ўз хонамга кирдим. Синглим тушиб кетган деразадан пастга қарадим. Сўнг ойнага қарадим. Ойнада синглим менинг туғилган кунимга атаб расм чизишни бошлаганини кўрдиму устимдан муздай сув қуйгандай вазиятда қолдим. Фаришта синглим менинг туғилган куним учун ойнага расм чизаётган экан. Афсус, мен номарднинг туғилган кунимга синглимнинг расми охирги совғаси бўлди.

Азизлар, кимгадир нимадир дейишдан олдин албатта, аввал ўйлаб кўриб. кейин муомалада бўлинг! Зеро, сизга яхшилик қилмоқчи бўлганларга билиб-билмай ёмонликни раво кўриб қўйманг...😔😔
🌸Айни дамда хаммага тегишли

09/12/2020

AЁЛ

​Аёл киши узи билмаган холда ЖАННАТИ буларкан. Эрини, болаларини кирини ювган хотин ГУНОХИНИ ювгандай буларкан.

•••Бир кеча бола эмизганига бир кунлик ТОАТ ИБОДАТ ни савоби ёзиларкан Касал
боласини ухламасдан караб чиккан Аёлга бир йиллик тоат ибодат савоби ёзиларкан

•••РУЗАСИ билан. Уйини супурганда "БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ, ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛАХУ" деб супурган Аёл худди ХОНАИ КАЪБАни супурганни савобини оларкан.

•••Дастурхон ёзганда, овкат килганда "БИСМИЛЛАХИ РОХМАНИР РОХИЙМ" деса уйига файз барака келаркан, кашшоклик йуламас экан ИншаАЛЛОХ.

•••Эри кучадан эзилиб, хафа булиб келганда эрини хафачилигини ёзиб юборган, хурсанд килган, огзига ёкадиган ош овкат тутган, кайфиятини кутарган Аёлнинг жойи ЖАННАТ, деган экан пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.)

•••БАХТИМИЗГА ОНАЖОНЛАРИМИЗ СОГ
БУЛСИН!

09/12/2020

Жаннат оналар оёғи остидадир.

Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди…

Бир куни икки ярим яшар бир гўдакни операция қилишимга тўғри келиб қолди. Операция сешанба куни қилинган бўлса, чоршанба куни бола анча ўзига келиб қолганди. Лекин пайшанба куни соат ўн бирдан ўн беш дақиқа ўтганда – мен энди бу вақтни ҳеч қачон унутмасам керак – ҳамшира ҳаллослаб келиб, боланинг юраги ҳам, нафас олиши ҳам тўхтаб қолганини айтди. Боланинг олдига қандай етиб борганимни билмайман. Билганим шуки, мен нақ қирқ беш дақиқа тинмай унинг юрагини массаж қилиб, ўзига келтиришга уриндим. Лекин юрак бир марта ҳам уриб қўймади. Бироқ Аллоҳга осон экан, бирдан боланинг юраги уриб кетди! Биз Аллоҳга ҳамд-у санолар айтганча қолавердик…

Мен ўша боланинг ота-онасига унинг аҳволини айтиб қўймоқчи бўлдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ, касал одамнинг аҳволи оғирлашганини унинг яқинларига айтишдан ҳам қийин нарса бўлмаса керак бу оламда. Бу – шифокор одам дуч келадиган энг қийин вазиятлардан бири. Лекин илож қанча, бурчимиз экан…

Боланинг отасини ҳар ҳолда онасидан кўра босиқроқ бўлади, деган фикрда роса изладим, лекин топа олмадим. Онаси шу ерда экан, онасига айтишга тўғри келди. Бир амаллаб: «Боланинг оғзидан қон келган, шундан кейин юраги тўхтаб қолди. Нега қон келганини била олмадик. Энг ёмони – энди унинг мияси ишламай қолиши мумкин», дедим.

Нима деб ўйлайсиз, онаси менга нима деди? Йиғлашга тушди, дейсизми? Ёки мени қарғади, деб ўйлайсизми? Йўқ-йўқ! У: «Алҳамдулиллаҳ», деди-ю, чиқиб кетди.

Орадан ўн кун ўтгач, бола секин-аста ҳаракатлана бошлади. Биз миянинг фаолияти тўхтаб қолмаганига ҳайратланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдик. Лекин йигирма кундан кейин яна оғиздан қон келиб, юрак яна тўхтаб қолди. Яна массаж қилишга тушдик. Салкам бир соат массаж қилсак ҳам, юрак қимир этмади. Бу сафар ҳам минг истиҳола билан, боланинг онасига умид йўқлигини айтдим. У эса: «Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли бўлса, унга шифо бер!», деб дуо қилди.

Аллоҳнинг қудратини қарангки, боланинг юраги яна ишлаб кетди! Бундан кейин ҳам унинг юраги яна олти марта тўхтаб, яна ишлади.

Ниҳоят, нафас йўллари бўйича мутахассис қонни бир амаллаб тўхтатгач, юрак бир маромда ура бошлади.

Орадан уч ярим ой ўтди. Бола аста-секин ўзига кела бошлади, лекин ҳамон қимир этмасди.

Бир неча кундан кейин бола яна ҳаракатлана бошлади. Лекин бирдан бошида катта йирингли яра пайдо бўлди. Бунақа ғалати ярани биринчи марта кўришим эди. Ноилож, бечора онага буни ҳам айтишга тўғри келди. Матонатли она яна Аллоҳга ҳамд айтди-ю, кабинетимдан чиқиб кетди. Болани тезда жарроҳлик бўлимига – мия ва асаб толалари операциялари хонасига олдик. Болани зудлик билан операция қилиш керак эди.

Уч ҳафта ўтди. Бола йирингли ярадан халос бўлди, лекин ҳамон бирорта аъзоси қимир этмай ётарди. Яна икки ҳафтадан ўтди ҳамки, негадир боланинг қонидаги заҳарланиш кетмас эди. Бола иситма оташида ёнар, ҳарорати 41,2 даражагача чиқиб кетар эди. Яна бояги ҳолат такрорланди: мен боланинг қай аҳволдалигини онасига айтдим, у эса «Алҳамдулиллаҳ», дейишни қўймас, «Аллоҳим, унинг тузалиши хайрли бўлса, шифосини бергин», деб тинмай дуо қиларди.

Бу бола реанимациянинг 5-палатасида ётарди. Бир куни қўшни 6-палатада боласини олиб ётган аёл: «Доктор! Доктор! Бирон нарса қилинг! Боламнинг иситмаси 37,6 бўлиб кетди! Болам ҳозир ўлиб қолади!», деб уввос солиб йиғлаб қолди. Мен унга: «Сиз манави 5-палатадаги аёлни кириб кўринг. Ярим йилдан бери боласининг иситмаси қирқдан тушмайди, лекин сабр қилиб, Худога шукр қилиб ўтирибди», дедим. У бўлса «Э, у хотиннинг ҳуши жойидамасга ўхшайди. Унда юрак деган нарса йўқ экан», деди.

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ғарибларга хушхабар…» деган буюк ҳадислари эсимга тушди. Атиги икки сўз… Бироқ бу сўзлар бутун ер куррасини ларзага солишга қодир! Мен йигирма уч йил шифохонада ишлаб, бу қадар сабрли, матонатли инсонларни учратмаган эдим…

Муолажада давом этдик. Ниҳоят, олти ярим ой деганда болани реанимациядан оддий палатага олишга рухсат бўлди. Аммо у ҳамон на гапирар, на кўрар, на эшитар ва на кулар эди. Унинг фақат нафас олаётгани били

ниб турар, кеча-ю кундуз қимирламай ётарди. Унинг кўкрак қафаси очиқ турар, яқинроқ борилса, юрагининг мажолсизгина уриб турганини кўриш мумкин эди. Онаизор сабот билан уни парваришлар, тагини тозалар, боладан садо чиқмаса ҳам, асло ноумид бўлмасди.

Шундан кейин нима бўлганини биласизми? Буни айтишимдан олдин бир ўйлаб кўринг: шунчалик оғир дард чеккан, бир неча марталаб оғир операциялар қилинган боланинг аҳволи қандай бўлиши мумкин? Боласи ўлим ёқасида ётган, Аллоҳга ёлвориб, дуо қилишдан бошқа чораси йўқ бўлган бу онаизорнинг дуолари ижобат бўлармикан?

Бола реанимациядан чиққанига икки ярим ой бўлганида Аллоҳнинг инояти билан солиҳа онанинг дуоси мустажоб бўлиб, бола оёққа туриб кетди! У тузалиб, ўрнидан турди, ўз оёғи билан юра бошлади. Ҳеч қандай касалликни кўрмагандай тузалиб кетди, онасининг ортидан чопқиллаб югурадиган бўлиб қолди. Ҳатто бироз тўлишиб, аввал қандай бўлса, шундай ҳолатга келди…

Шу билан ҳикоя тугади, деб ўйлаётгандирсиз? Йўқ, аслида менга ниҳоятда қаттиқ таъсир қилган, кўзимдан шашқатор ёшлар оқизган воқеа кейин содир бўлди.

Она-болага жавоб тегиб, клиникидан чиқиб кетишганига икки йилдан ошганида жарроҳлик бўлимида ишлайдиган йигит кабинетимга кириб, бир киши хотини ва иккита боласи билан келганини, мени сўрашаётганини айтиб қолди. «Ким экан?», десам, «Танимайман», деди.

Чиқиб қарасам, ўша мен бир пайтлар операция қилган бола билан унинг ота-онаси экан. Бола беш ёшга тўлибди. У мутлақо соппа-соғ эди, кўрган одам уни бир пайтлар даҳшатли касалликка чалинган, деб ўйламасди. Бахтиёр она эса тўрт ойлик чақалоғини бағрига босиб турарди. Мен салом бериб, боланинг отасига ҳазиллашиб: «Бу чақалоқ ўн учинчисими, ўн тўртинчисими?», дедим. У бўлса ҳайрон бўлиб: «Йўғ-э, бу иккинчи фарзандимиз», деди. Сўнг давом этди: «Сиз операция қилган мана бу ўғилчам ўн етти йил тирноққа зор бўлиб, Аллоҳдан тилаб олган тўнғич фарзандимиз эди. Шунинг учун у касал бўлганда онаси адойи тамом бўлиб қолганди».

Мен бу сўзларни эшитиб, ўзимни йиғидан тута олмай қолдим. Кўз ёшларимни яшириш учун бу бахтиёр инсоннинг қўлидан тортиб, кабинетимга олиб кирдим-у, уни саволга кўмиб ташладим: «Менга қаранг, биродар! Бу аёл инсонми ё фариштами? Ўн етти йил кутиб, зўрға етишган биринчи боласининг касалини қандай қилиб бунчалик хотиржам қарши олди? Бўлиши мумкин эмас! Аёлингиз бунча иймон, бунча таваккулни қаердан олган?»

У нима деди, дейсизми?

У шундай деди: «Оила қурганимиздан бери аёлим бирор кун узрсиз таҳажжуд намозини қолдирмаган. Мен унинг бирор инсонни ғийбат қилганини ёки кимгадир ёмон гапирганини кўрмаганман. У ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Уйдан чиқиб кетсам ҳам, уйга кириб келсам ҳам, мени табассум билан, дуо қилиб кутиб олади ёки кузатиб қўяди. У – шунақа меҳридарё, меҳрибон, болажон аёл. Биласизми, доктор, у шу қадар иффатли, шу қадар ҳаёли, одобли аёлки, ҳатто мен ҳам унинг кўзига тик қарашга ботина олмайман».

Мен унга: «Аёлингиз бундан ҳам ортиқ иззат-икромга муносиб экан, биродар», дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналар оёғи остидадир», деб марҳамат қилганларида қаҳрамонимиз каби аёлларни назарда тутган бўлсалар не ажаб!

муаллиф; (Квазулу-Натал, ЮАР)

Want your business to be the top-listed Advertising & Marketing Company in Lusaka?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Mr.Stephen Mwene IT

Mr.Stephen Mwene has opened a Workshop at Katungu Mall Area .. If You have any problems with Your Computer, Laptop or with Your Phones , Please contact with Him .Phone number is +260963004394. You will get a very Good Service !!!

Videos (show all)

Friends  !!!
ROOSTER    !!!
A  Body  Guard  !!!
Friends  !!!!
Body  Guard  !!!
Friends...!!
No  Comments...
very  interesting,...

Address

Manenekela Street
Lusaka
10101
Other Internet Marketing Services in Lusaka (show all)
360nx Designs 360nx Designs
Lusaka, 10101

Web design studio producing World Class Websites

Boost Mybiz Zambia Boost Mybiz Zambia
Lusaka

Boost Mybiz provides you with countless ways to promote your business online. At BMB we have a team of experts in Facebook/Instagram ads, pages management, Google ads, Web...

Tigula Online Tigula Online
P. O. BOX 33188
Lusaka

"Tigula Online is the fastest growing E-commerce platform in Zambia, Tigula is a local language term which means buying, hence in a nut shell Tigula Online is basically buying onli...

Ubiquity Digital Marketing Ubiquity Digital Marketing
10426, Manda-Hill Road, Olympia
Lusaka, 10101

Bolster your Sales, Connect with your Target market, and create amazing content for your Business!

Kawiwi Chatbot Kawiwi Chatbot
Indeco House, 10th Floor
Lusaka, 10100

Kawiwi Digital is the No. 1 Social Media Chatbot to respond to WhatsApp, Facebook & Instagram Sales and Service Queries.

Lawrence Mpundu Lawrence Mpundu
Lusaka, 10101

To do business and sports analysis

Kambole Maliwa Kambole Maliwa
Lusaka, 10110

Integrity, Straightforwardness, & Hard Work

Lamasat Media Lamasat Media
10 Kafue Road
Lusaka, 10101

We are a Full Service Marketing Agency that will understand you and your business, partner with you and offer quality services while allowing you to focus elsewhere in your busines...

The E-commerce consultant -Favour The E-commerce consultant -Favour
Countryside Estates , Chilanga
Lusaka, 10101

Ecommerce and Digital marketing online consultancy and coaching services etc.

Amiss Amiss
Plot No. 3200 Along Alick Nkhata Road Opposite Total Filling Station, Mass Media Area
Lusaka

Gilliard Mwenya Gilliard Mwenya
Cairo Road
Lusaka, 10101

Investing in Network Marketing is the best � investment ever! Be your own Boss and Make K1,000�?

J Eazy the legendary J Eazy the legendary
Matero
Lusaka

Vocalist singer or rapper